31 мар 12:17
Янгиликлар
Бёрнс Чимаевга қарши жангда нимани мақсад қилганини айтди
"UFC'да иккита мақсадим бор. Биринчиси, дивизиондаги энг кучли рақибга қарши курашиш. Иккинчиси эса чемпион бўлиш. Бунинг учун исталган жангчи билан курашишга тайёрман. Рақибнинг кимлиги мен учун қизиқ эмас. Мен шуни хоҳлайман.
UFC танлаган рақиб билан жанг қиламан. Колби Ковингтон билан жанг қилмоқчи эдим. Лекин у яқинда жанг қилди. Шунинг учун фақат Хамзат мен билан жанг қилишни хоҳлади. Биламан, у билан жанг қилиш катта таваккал. У дивизионнинг 11-поғонасида бормоқда. Агар чемпион бўлишни истасам, ҳамма билан курашишим шарт. Гловер Тейшейра ва Чарльз Оливейрадан ўрнак оламан. Хамзат кучли зарбага эга. У билан жанг қилишни хоҳлайман", - деди Бёрнс.
Эслатиб ўтамиз, Бёрнс ва Чимаев ўртасидаги жанг 9 апрель UFC 273 турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар