06 янв 17:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Царукян Ислам Махачевнинг биринчи жангдан кейинги гапларини эслади
UFC жангчиси Арман Царукян Ислам Махачев билан 2019 йилги жангдан кейинги суҳбатни эслади.
Ўша жангда Махачев очколар эвазига ғалаба қозонганди.
"Ислам жангдан кейин олдимга келиб, мени қўллаб-қувватлаганди. "Сен ҳали ёшсан, барчаси олдинда. Тушкунликка тушма" деб айтганди. Мен эса унга: "Унчалик ҳам ёш эмасман" деганман. Кейин эса ўтириб, кўзимни юмиб олганман... Ха, қанчалик ёш бўлмайин, ютқазиш менга хеч қачон ёқмаган", - деди Царукян.
Ҳавола :
Манба : Bloody Elbow
Фикрлар