UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0

07 авг 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cауль Альварес Golden Boy раҳбарияти билан учрашди

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес ўз юристи ҳамроҳлигида Golden Boy промоутерлик компанияси раҳбари билан учрашди.

Учрашувда қандай масалалар кўтарилгани маълум эмас. Лекин Golden Boy президенти Эрик Гомес бу борада фикр билдириб, шартномани бекор қилиш бўйича ҳеч қандай гап-сўз бўлмаганини айтган. 

- Канело билан муносабатларимиз аввалгидек. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Одамлар асоссиз маълумотларни тарқатиш билан овора бўляптилар. Биз Канело учун унинг фаолиятидаги энг яхши жангни ташкил қилиш бўйича иш олиб боряпмиз. Унинг кетиши биз учун катта йўқотиш бўладими? Ҳа, шубҳасиз. Чунки, бокс оламида Саулдек савияли боксчи йўқ, - дея Гомеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Yahoo Sports. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Альварес украиналик Сергей Деревянченко билан жанг амалга ошмай қолгани учун Golden Boy компаниясидан норози бўлганди. Жанг амалга ошмагани сабабли унга тегишли IBF чемпионлик камари вакант бўлиб қолган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг