UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

30 дек 09:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра Махачев - Волкановски жангига ўз тахминини айтди

Чарльз Оливейра Ислам Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги чемпионлик жанги ҳақида фикр билдирди.

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра (33-9-1) айни дамда мазкур дивизион чемпиони, россиялик Ислам Махачев (23-1) ва ярименгил вазн чемпиони, австралиялик Алекс Волкановски (25-1) ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Уларнинг иккиси ҳам буюк жангчилар. Волкановски қўл ва оёқда кучли зарбага эга, Ислам эса рақибини партерга ўтказиб олса, қаттиқ босим қила бошлайди. Менимча, бу жангда Ислам ғалаба қозонади. Агар Алекс "стойка"да жанг қила олса, имкониятлари бўлади", - деди Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, Махачев - Волкановски қарама-қаршилиги 2023 йил 11 февраль куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиладиган UFC 284 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади.

Чарльз сўнгги бор 22 октябрь куни Абу-Даби (БАА)да ташкиллаштирилган UFC 280 турнири доирасида айнан Ислам Махачевга қарши жанг қилиб, мағлуб бўлган эди. Ислам мазкур ғалабаси орқали енгил вазнда айнан Оливейра томонидан вакант бўлиб турган чемпионлик камарини қўлга киритган эди. 

Александр Волкановски эса оҳирги жангини 2 июль куни Лас-Вегас (АҚШ)да ўтказилган UFC 276 мусобақаси доирасида америкалик Макс Холлоуэй (23-7)га қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонган ва ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг