UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Дэн Игенинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди 0 08:41Кудерметова рейтингда ўзидан юқоридаги рақибасини 47 дақиқада сочиб ташлади 0 08:20"Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 07:59Илия Топурия қизини собиқ рафиқаси билан Майамига қўйиб юбормади 0 07:38Велоспортчиларимиз йилнинг илк мусобақасини олтинь медал билан бошлашди 0 07:17Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси рейтинги йўқ теннисчига ютқазди 0 21:01U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошланди 0 18:39Шара Буллет Царукян билан жанги учун рекорд даражадаги гонорар олган 0 18:17Қозоғистоннинг World Boxing ва IBA'даги келажаги ҳақида баёнот берилди 0 17:39МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади 0 17:17Тайсон Фьюри нима учун боксга қайтаётганини айтди, сабаб - пул эмас 0 16:40UFC собиқ чемпиони Махачев — Топурия эҳтимолий жангига оид фикр билдирди 0 16:16Иржи Прохазка ўзини камар учун жангга лойиқ деб ҳисобламоқда 0 15:39Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтирди 0 15:17Олимпия ўйинлари ғолиби Гейбл Стивсон UFC'даги дебют жангига тайёргарлик кўрмоқда 0

09 окт 13:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра Оқ уйдаги турнирида Макгрегор билан жанг қилмоқчи

Собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра 2026 йил Оқ уйдаги UFC турнирида Конор Макгрегор билан жанг қилишни исташини билдирди.

"Мерос ҳақида гапирар эканман, агар Оқ уйдаги турнирда жанг қилиш имкони бўлса, бу улкан воқеа бўларди. Нима учун улар у ерда катта жанг ташкил қилмаслиги керак? Бу ажойиб бўларди. Барча жангчилар у ерда жанг қилишни хоҳлайди деб ўйлайман. Агар мен керак бўлсам, UFC учун тайёрман.

Қаршимда ким бўлиши мумкин? Ҳатто айтгим ҳам келмайди (кулади). Ҳамма билади — бу мен ва Макгрегор жангидир.

Нима учун у билан? Албатта, пул учун (кулади). Мен бу ердаги энг ростгўй одамман. Менинг ҳикоям уйдирма эмас — қандай бўлса, шундай. Гапириш услубимни ўзгартирмайман.

Нега Конор билан жанг қилишни хоҳлаяпман? Молиявий сабабга кўра. Бу қанча пул олиб келади деб ўйлайсиз? Катта миқдорлар. Биз катта пул ҳақида гапиряпмиз. Нега? Сабаби шунда.

Бу у кимни мағлуб этгани ёки нима қилгани ҳақида эмас. У мен ҳақимда ёмон гап сўзламаган. Аксинча, мен ҳам у ҳақида яхши фикрдаман. У жанг санъати тарихига кирган, буюк рақибларни енгган. Унинг ўз услуби бор эди. Бу услуб унга катта пул, машҳурлик ва спортимиз учун фойда келтирди.

Нега у билан жанг қилишни хоҳлаяпман? Чунки бу менга катта пул олиб келади — ҳақиқат шунда. Менда унга қарши бошқа ҳеч нарса йўқ", — деди Оливейра.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг