UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 апр 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди

Ўрта ва ярим оғир вазнда UFC чемпионлик камарларига собиқ даъвогар Чел Соннен нима учун Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш пасайганини изоҳлади.

Унинг айтишича, интрига йўқлиги сабабли Исламнинг жанглари аудиториянинг эътиборни UFC раҳбарлари кутганидек тортмаяпти.

"Мен ҳозир Ислам жанглари атрофида қандайдир шов-шув бор деб ўйламайман. Ҳа, Махачев буюк жангчи. У шундай буюклик даражасига етдики, унга кимдир тенглашишига ишониш қийин. Агар кимдир буни қила олишига ишона олмасангиз, жангга қизиқиш уйғота олмайсиз", - деди "Америкалик гангстер" ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев ташкилотнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилари рейтингида етакчилик қилмоқда ва жорий йилнинг август ойида ўз камарини ҳимоя қилади.

Россияликка қарши жанг ўтказиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига ирландиялик Йен Мачадо Гарри, эквадорлик Майкл Моралес ва нигериялик Камару Усман киритилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг