UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

02 апр 07:22
Янгиликлар

Футбол

"Челси"дан тарихий антирекорд: Лондонликлар бир мавсумда 262 миллион фунт зарар кўришди

Теглар :  ЧелсиАПЛ
Лондоннинг "Челси" клуби АПЛ тарихидаги энг йирик молиявий зарар ҳақида ҳисобот берди.

2024/25 йилги мавсум якунларига кўра, клубнинг солиқ тўлангунга қадар кўрган зарари 262,4 миллион фунтни ташкил этди. Бу кўрсаткич билан "аристократлар" "Манчестер Сити"нинг 2010/11 йилги мавсумдаги антирекордини (197,5 млн фунт) янгилашди. 

Қизиғи шундаки, клубнинг ўтган мавсумдаги умумий даромади 490,9 миллион фунтни ташкил этган бўлиб, бу клуб тарихидаги иккинчи кўрсаткичдир.

"BBC Sport" хабарига кўра, бундай улкан зарарга бир қанча омиллар сабаб бўлган. Жумладан, Роман Абрамович давридаги қоидабузарликлар учун тўланган 10,75 миллион фунт жарима, шунингдек, Раҳим Стерлингнинг жамоадан кетиши ва Михаил Мудрикнинг четлатилиши билан боғлиқ йўқотишлар ҳисоботга киритилган.

Шунга қарамай, "Челси" АПЛнинг молиявий фейр-плей (PSR) қоидалари доирасида қолмоқда (уч мавсум учун 105 млн фунт зарарга рухсат берилган). Клуб раҳбарияти жорий мавсум якунида рекорд даражада фойда кўришни кутмоқда. Бунга Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун бериладиган 85 миллион фунт ва ЕЧЛ трансляцияларидан келадиган 80 миллион фунт яқин даромад асос бўлиши айтилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг