31 дек 16:34
Янгиликлар
Чемпион жанг ўтказмай, камаридан маҳрум бўлди
Енгил вазнда ташкилот чемпиони Хуан Арчулета жанг ўтказмай туриб, камаридан маҳрум бўлди. Боиси, у Rizin 45 турнирининг расмий тарозидан ўтиш маросимида белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Америкалик жангчи белгиланган вазндан 6 фунт (2.7 кг) оғирроқ тош босган. Энди чемпионлик камари япониялик Кая Асакурага тегишли бўлади.
Тарози маросимидан кейин Арчулета вазн қила олмаганини узоқ муддатли самолёт парвози билан изоҳлади. Шунингдек, у жамоаси билан маслаҳатлашиб олганидан кейин бу вазнда қолиш ёки қолмаслигини эълон қилади.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Хуан Rizin камарини ҳимоя қилиб олганидан кейин ушбу вазндаги Bellator чемпиони Пэтчи Миксага "вызов" ташлашни режалаштирган эди. Айнан Микса 2020 йилда Арчулетага фаолиятидаги ҳозиргача ягона бўлиб турган мағлубиятни тақдим этганди.
Фикрлар