UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

23 окт 08:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Chinggis Khan Cup. Боксчиларимиз 11та медални қўлга киритишди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича анъанавий халқаро турнир ўз якунига етди.

Ўнга яқин давлат боксчилари иштирок этган Chinggis Khan Cup турнирида мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи рақамли чарм қўлқоп усталари ҳам рингга кўтарилишди. Шунингдек, аёл боксчиларимиздан тўрт нафари ҳам ўз маҳоратини намойиш этди.

Қувонарлиси, якунда 11 нафар боксчимиз халқаро турнирнинг турли даражадаги медалларни қўлга киритишди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўз вазн тоифаларида Исроил Мадримов ва Абдулхай Шорахматов барча рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.


Нодир Мирзаҳмедов, Аброр Қодиров ҳамда Фазлиддин Мелибоев финалга қадар етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланишди. Елнур Абдураимов ва Зуҳриддин Маҳкамов эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Хотин-қиз боксчиларимизнинг натижаси ҳам кутилганидан яхши бўлди. Турсуной Раҳимова ва Мафтуна Мелиева олтин медални қўлга киритишди. Шаҳноза Низомова кумуш, Дилноза Одилжонова бронза медалига эга чиқди.

Мўғулистондаги турнирда терма жамоамизга Рустам Саидов ва Дилмурод Ҳасановлар мураббийлик қилишди. Бекжон Юсупов эса бокс баҳсларида ҳакамлик қилди.

ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАР (Ўғил болалар):

Олтин медал

Исроил Мадримов (75кг)

Абдулҳай Шорахматов (56кг)

Кумуш медал

Нодир Мирзаҳмедов (49кг)

Аброр Қодиров (52кг)

Фазлиддин Мелибоев (69кг)

Бронза медал

Елнур Абдураимов (60кг)

Зуҳриддин Маҳкамов (81кг)

ҚИЗЛАР

Олтин

Турсуной Раҳимова (51кг)

Мафтуна Мелиева (60кг)

Кумуш

Шаҳноза Низомова (69кг)

Бронза

Дилноза Одилжонова (54кг)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг