UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

11 фев 10:29
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Чирчиқда “Мен шу азиз Ватан фарзандиман!” шиори остида мусобақа ўтказилди

Чирчиқ шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман!” шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт беллашувлари ўтказилди.

Спорт ҳафталиги доирасида ташкил этилган мазкур спорт беллашувларида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда 16707-харбий қисмдан таклиф этилган бир гуруҳ аскарлардан иборат жамоалар иштирок этишди. 

Ўзига хос, ноанъанавий тарзда кечган мусобақанинг айнан аскарлар иштирокида ўтиши таълим даргоҳида тахсил олаётган ўқувчиларнинг харбийлар билан яқиндан мулоқот қилиши, уларнинг жасорат, мардлик ва ватанпарварлик руҳида камол топишига ундайди.

“Эстафетали югуриш”, “Жойидан туриб узунликка сакраш”, “Арқон тортиш”, “Турникда тортилиш”, “Тош кўтариш”, “Баскетбол тўпини саватга тушуриш”, “Армрестлинг” ва “Қоп ичига кириб эстафетали югуриш” шартлари бўйича куч синашишди. 

Кўтарингки руҳда, муросасиз ўтган мусобақанинг якунида 23 очко тўплаган харбий қисм аскарлари ғолибликни қўлга киритишди. Ўқувчиларнинг ҳам тош кўтариш, турникда тортилиш, армрестлинг каби шартларда аскарлардан қолишмаслиги йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. 

Албатта, бундай маънавий тадбирларни, спорт беллашувларини муносиб тарзда ўтишида мактабда яратилган шарт-шароитлар муҳим аҳамиятга эга. Чирчиқдаги мазкур 5-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишида, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишида барча қулайликлар яратилган. 

Боиси, 2018 йилда уч миллиард тўрт юз йигирма тўққиз миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  Ўтган йилнинг 5 сентябрида тўлиқ фойдаланишга топширилган ушбу кўзни қувнатадиган, замонавий қиёфадаги таълим масканида иситиш тизими яхшиланган, куз-қиш мавсумига тўлиқ жавоб беради.  

Таъмирлаш доирасида спорт зали ҳам чиройли кўринишга келтирилган. Нишон Бобомуродов, Шахзод Умаров, Шерик Ушунбоев, Талғат Турғунов, Сарвар Асомиддиновлардан иборат жисмоний тарбия ўқитувчилари  томонидан спортнинг самбо, волейбол, кураш, стол тенниси, шахмат-шашка тўгараклари ташкил этилган. 

Шунингдек, дарслардан олдин ўқувчиларнинг эрталабки бадантарбия машқларини бажаришлари уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиб, нафақат жисмоний балки ақлий баркамол авлод бўлиб вояга етишида муҳим восита бўлмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг