UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 фев 12:05
Янгиликлар

Дзюдо

Чирчиқда "Тошкент вилояти ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилди

Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида дзюдо бўйича кичик ўсмирлар ўртасида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида “Вилоят ҳокими кубоги” бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросими ташкил этилиб, унда Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Чирчиқ ОПСТТМ директори Равшан Гафуров, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби директори Суҳроб Султонов ва Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби директори Дониёр Юсупов иштирок этди.  

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан келган 200 нафардан зиёд ёш дзюдочилар кун давомида ғолиблик учун бор маҳоратларини намойиш этишди. Муросасиз беллашувларда Лаззат Эргашева (33 кг. Паркент т.), Перизат Гаухарова (44 кг. Бўстонлиқ т.), Моҳинур Эшқобилова (52 кг. Оҳангарон т.), Асадбек Аҳмаджонов (46 кг. Чирчиқ ш.), Авазбек Ҳайдаров (66 кг. ЧОПСТТМ), Умиджон Абдуқодиров (73 кг. Ангрен ш.) сингари ўғил-қизлар ўз вазн тоифаларида ғолибликка эришди.

Мусобақа якунлангач, барча ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

— Мазкур мусобақа ўз ўрнида ёш иқтидорларни саралаш вазифасини ўтаб бериши билан ҳам аҳамиятли бўлди,  — дейди дзюдо бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси бош мураббийи Авазбек Корганов. — Ортда қолган 2025 йилда шогирдларимиз билан биргаликда мамлакат миқёсидаги  мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган эдик. Бу йилги мақсадимиз ҳам "Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари" мусобақасининг финал босқичида, Республика чемпионатларида ғолиблар қаторидан жой олиб, дзюдо бўйича миллий терма жамоалар сафига шогирдларимизни иштирокини таъминлаш бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг