UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

08 июл 12:04
Янгиликлар

Таэквондо

Chuncheon Korea open–2017: Нигора Турсунқуловада олтин ва бошқа натижалар

Теглар :  Таэквондо
2-7 июль кунлари Жанубий Кореяда Chuncheon Korea open – 2017 турнирида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан энг сара спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада иштирок этган катталар, кадетлар ва ўсмирларнинг натижалари кишини қувонтиради.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Нигора Турсунқулова (-67 кг), Диёр Собиров (-58) ва Умида Абдуллаева (-62) олтин медални қўлга киритган бўлса, Никита Рафалович (-74) ҳамда Темур Собиров (-58) бронза медали билан чегараланишди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Бобурхон Каримов (-55) олтин, Интизор Абдулалимова (-42) кумуш, Мадинабону Маннопова (-46), Жавоҳир Тошпулатов (-55) ва Дониёр Йўлдошев (-51) бронза медали учун шоҳсупага кўтарилдилар.

Кадетлар беллашувларида ўз омадини синовдан ўтказган вакилларимиз орасида Амирбек Тураев (-37), Азизбек Раҳмонбердиев (-45), Зафар Каримов (-37) олтин, Севинч Мусирова (-41) кумуш, Умида Ҳасанова (-41), Мумтозбегим Халилова (-37), Санжарбек Кобилжонов (-33), Зарнигор Ҳусниддинова (-33) бронза медали совриндорига айланишди.

Энг кичик ёшлилар ўртасида ғолиб номини аниқлаш учун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Абдумалик Абдумажидов (-27) биринчи, Нурлан Бахажаев (-36), Диёра Иномалиева (-29), Камолбек Ғуломжонов (-24) иккинчи, Зафар Сатторов (-27), Иззатбек Ғуломжонов (-22)лар учинчи ўриндан жой эгаллашди.

Шундай қилиб, умумжамоа ҳисобида 7 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз 9 июль куни Тошкент шаҳрига қайтиб келишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг