UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0

14 сен 08:35
Янгиликлар

Футбол

Coca-Cola Суперлигаси. Бугун Навоий ва Олмалиқда ўйин бор

Бугун Coca-Cola Суперлигасида 19-турнинг навбатдаги икки учрашуви бўлиб ўтади.

“Қизилқум” – “Насаф”

14 сентябрь 2019 йил. Навоий, "Ёшлар" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазетдинов, Равиль Шояхмитов, Раҳимбек Каримов

Ўтган турда сафарда ўйнаган ва мағлуб бўлган клублар ўртасидаги баҳс. Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида жами 41та ўзаро ўйин ўтказишган. 24 марта "аждарлар" ғолиб бўлишган. 10та учрашувда дуранг кузатилган ва 7 марта "Қизилқум"нинг қўли баланд келган.

Биринчи даврада Қаршида кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. "Аждарлар" сафардаги охирги иккита учрашувда ҳам мағлуб бўлди. "Қизилқум" ўз майдонидаги охирги бешта учрашувда фақат бир марта ғалаба қозонди холос.

Маълумот учун, ортда қолган 18та турда Суперлигада энг кўп гол ўтказган клуб - "Қизилқум" (37 та).

АГМК – “Динамо”

14 сентябрь 2019 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ришат Нугманов, Равшан Абдивоҳидов

Миржалол Қосимов бошчилигидаги клуб Даврон Файзие бошчилигидаги клуб билан ўйнайди. Бу жамоа клуб Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 19та ўйин ўтказишган. 7 марта Самарқанд клуби ғолиб чиққан, 8 бор АГМК зафар қучган. 4та учрашувда дуранг қайд этилган.

Дастлабки даврада Самарқандда ўтган ўйинда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Динамо"нинг Суперлигадаги мағлубиятли серияси олтита ўйинга етди. Иккинчи даврада барча бешта ўйинда ютқазган ягона клуб айнан "Динамо" ҳисобланади. АГМК эса охирги икки турда икки марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва умуман гол ура олмади.

Қизиғи, бу клублар Ўзбекистон Лига кубоги ярим финалида ҳам ўзаро ўйин ўтказишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг