29 апр 10:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Дана Уайт Нганну ва Фьюри жангини хиёнат сифатида қабул қилади"
UFC собиқ жангчиси Чейл Сонненнинг фикрича, Дана Уайт Френсис Нганну ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангга салбий муносабат билдирмоқда.
Аввалроқ, икки спортчи ҳам ушбу жангни ўтказиш истагини билдиришган эди.
"Менимча, Фьюри ва Нганну жанги ташкиллиштирилса, Дана унинг ҳиёнат қилганини сезади. Албатта, у буни салбий қабул қилади. Дана бу ҳақда ҳеч қачон гапирмайди. Катта эҳтимол билан, у ғазабланганини ёки унга аҳамият бермаганлигини айтади. Аммо, у буни хиёнат сифатида қабул қилади.
Френсис Нганну Фьюрининг жангини залда томоша қилди. У нима бўлишини биларди. Ҳозирда, Нганнунинг Дана билан келишуви бор. Нганну "Уэмбли"га боришини айтдими? У риннга кўтарилишини айтдими? Ринг-анонсер Френсиснинг риннга чиқишини биларди", - деди Соннен.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар