28 июл 10:41
Янгиликлар
Дзюдо

Давлат Бобонов бронза учун курашни давом эттиради
Токио Олимпиадасининг дзюдо баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган 24 ёшли Давлат Бобонов чорак финалда грузиялик 21 ёшли Лаша Бекаурига қарши кечган баҳсни якунлади.
Афсуски, ушбу учрашувда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Бекаури ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Энди Бобонов бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида Испания шарафини ҳимоя қилувчи келиб чиқиши грузиялик бўлган Николас Шеразадишвилига қарши татамига чиқади.
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан 13:20 дан сўнг бошланади.
Маълумот учун, дзюдочилар шу йилги ЖЧ финалида ўзаро тўқнаш келишганди. Унда испан спортчиси ғалабага эришган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Olimpiadaga chiqish yoʻllanmasi uchun ham shulaga oʻxshagan hakamlar qoʻyilganda haqiqiy isteʼdodli sporchilarimiz qolib puli borlar bordi mana axvol