UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0

13 июн 19:50
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин 17 йиллик ҳукмронликдан сўнг "тахт"ни бўшатди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин 17 йиллик ҳукмронликдан сўнг ўз тахтини бўшатадиган бўлди.

Истомин 2005 йилнинг 20 июнь куни эълон қилинган ҳафталик рейтингда собиқ теннисчимиз Фаррух Дўстовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланган эди. Профессионал фаолиятини бошлаганидан кейин 1 йил ўтиб, биринчи рақамли теннисчига айланган Истомин ўшанда 19 ёш эди. Шундан буён тахтни ҳеч кимга бой бермаган Истомин янгиланган ҳафталик рейтингда Ҳумоюн Султоновни ўтказиб юборди. Султонов бу ҳафта ўз ўрнидан 12 поғона юқорилади ва мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси айланди. Янгиланган АТР рейтингида Ҳумоюн Султонов 370-ўринда қайд этилган бўлса, Денис Истомин 373-поғонага жойлашган.

Айтиш керакки, ушбу йиллар давомида Денис Истомин ўзбек теннисини ўз елкасида "кўтариб" юрди. Бир неча йиллар давомида дунёнинг Топ-100 теннисчилари қаторида турди ва "Катта Дубулға" турнирларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Афсуски, охирги 15 йилда Истоминдан бошқа теннисчиларимиз "катта" турнирларда умуман кўриниш бермади. Ёш теннисчиларимиз ҳозир ҳам "Фьючерс" ва "Челленжер" туркумига кирувчи турнирлардан нарига ўта олишмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Денис Истоминнинг АТР рейтингидаги энг яхши натижаси 33-ўрин бўлган. У бу кўрсаткични 2012 йилда қайд этган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг