UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0

12 окт 09:45
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин Испаниядаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Теглар :  Денис Истомин
Испаниянинг Аликанте шаҳрида мукофот жамғармаси 44,820 еврони ташкил қилувчи "Челленжер" туркумига кирувчи теннис турнири давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳам иштирок этяпти. Денис кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ниҳоят ғалаба қозона олди. Ҳамюртимиз турнирнинг 1/16 финал босқичида франциялик Кириан Жакега қарши кортга чиқди. 

Ушбу баҳс якунига етмай қолди. Жаке учинчи сетнинг бешинчи геймидан сўнг жароҳати сабаб учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб, Истомин 6/2, 4/6, 3/2 ҳисобида олдинда бораётганди.  

Таққослаш учун, Истомин ATP рейтингида 224, Жаке эса 305-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ракеткамизнинг нимчорак финалдаги рақиби қозоғистонлик теннисчилар - Денис Евсеев ва Жмитрий Попко баҳсидан сўнг маълум бўлади. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 14:30дан кейин бошланади. Попко ATP рейтингида 165, Евсеев 406-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг