UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

01 дек 16:50
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Денис Истомин учун мавсум қандай ўтди? Ҳамюртимиз йил давомида қанча пул ишлади?

Мана кўз очиб-юмгунча 2018 йил ҳам ўз поёнига етиб бормоқда.

Бугун биз сиз билан мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ушбу мавсумни қандай ўтказганлиги ҳақида қисқача таҳлил қилиб ўтамиз.

Истомин учун бу йил омадли келди десак муболаға қилмаган бўламиз. Гарчи, "Катта дубулға" мусобақаларида яхши натижаларни қайд эта олмаган бўлсада, биз яхши биламизки ҳамюртимиз тажрибаси эвазига бошқа турнирларда яхшироқ иштирок этиб, доим рейтингдаги балансни ушлаб тура олади ва кучли юзликнинг доимий вакили ҳисобланади. Истомин бу мавсум Брисбен ва Штутгарт шаҳарларида бўлиб ўтган ATP 250 турнирлари чорак финалигача, Австриянинг Кицбюэль шаҳридаги турнирни саралашдан бошлаган бўлсада, финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда словакиялик Мартин Клижанга 2:6, 2:6 ҳисобида ютқазди ва вице-чемпионга айланди. АҚШнинг Чикаго ва Қозоғистоннинг Астана шаҳарларида бўлиб ўтган "Челленжер" мусобақаларида зафар қучди.


Денис Истомин бу мавсумда умумий ҳисобда (Девис кубоги, АТP, "Челленжер") яккаликда 55 маротаба (29 ғалаба, 26 мағлубият), жуфтликда эса 14 маротаба (6 ғалаба, 8 мағлубият) кортга чиқди. Ундан ташқари 19-25 август кунлари Индонезиянинг Палембанг шаҳрида Осиё ўйинлари доирасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, тўрт йил аввалги кумушни олтин медалга айлантира олди.


Истомин бу йил АТP мусобақаларида умумий 493,370 АҚШ доллари пул мукофоти ишлаб олди. Фаолияти давомидаги жамғарган пул мукофотлари қиймати эса 5,860,155 АҚШ долларига етди. Ушбу мавсумни жаҳон рейтингида 93-ўринда якунлади.

Келаётган 2019 йилги мавсумни қаҳрамонимиз Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида бўлиб ўтадиган АТP 250 мусобақасида бошлайди ва кейин катта эҳтимол билан Австралияга йўл олади. Ҳамюртимизга келаётган мавсумда улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг