02 авг 17:32
Янгиликлар
Денис Истомин ярим финал чиптаси учун кортга чиқди
Хабар берганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси кеча 2 соату 11 дақиқа давом иккинчи давра баҳсида турнирнинг иккинчи ракеткаси германиялик Филип Кольшрайберни 5:7, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида Истомин ярим финал чиптаси учун яна бир германиялик теннисчи Максимилян Мартерерга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган баҳсда Истомин кучли рақибини 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Таққослаш учун, Денис жаҳон рейтингида 95, Максимилян эса 47-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро икки бор тўқнаш келишган. Учрашувларнинг бирида ҳамюртимиз, иккинчисида эса германиялик теннисчининг қўли баланд келганди. Бугун Истомин ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Фикрлар