UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0

17 янв 16:38
Янгиликлар

Теннис

Денис Истоминнинг Australian Open'даги кўрсаткичлари қандай?

Хабарингиз бор, айни пайтда Австралияда "Улкан Тож" туркумига кирувчи Australian Open турнири давом этмоқда.

Унда ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда. Денис биринчи босқичда хорватиялик теннисчи Иван Додигга қарши кортга чиқди ва ғалаба қозонди. Иккинчи босқичда унга мусобақанинг амалдаги ғолиби -  сербиялик Новак Жокович рақиблик қилади.

Биз ушбу ўйин олдидан Истоминнинг Австралиядаги "Улкан Тож"да қайд этган натижаларига назар ташлаймиз.

Истомин бунгача 10 маротаба ушбу мусобақада иштирок этган. Илк маротаба 2006 йилда турнирда қатнашган Денис мусобақани илк босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлган.

Турнирдаги энг яхши натижасини эса 2010 ҳамда 2014 йилларда қайд этган. Ўшанда у Australian Open'нинг учинчи босқичигача боришга муваффақ бўлганди.

Йил - қайси босқичда тугатган
2006 - 1
2008 - 2
2009 - 2
2010 - 3
2011 - 1
2012 - 1
2013 - 2
2014 - 3
2015 - 1
2016 - 1
2017...

Бу йил Истомин қандай натижа кўрсата оларкин? Буни яқин орада билиб оламиз!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг