UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0

03 окт 13:40
Янгиликлар

Теннис

Денис Истоминнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби бугун турнирнинг иккинчи даврасида мисрлик Муҳаммад Сафватни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этганди. 

Бундан бир неча дақиқа аввал Истоминнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. Турнирнинг еттинчи ракеткаси сифатида таснифланган сербиялик Миомир Кечманович 2 соату 36 дақиқа давом этган учрашувда польшалик Камил Майхржакни 7:6(5), 4:6, 7:6(1) ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 103, Миомир Кечманович эса 163-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро турнирларда бир маротаба тўқнаш келишган. Шу йил 23 март куни Майамида ўтган баҳсда Истомин рақибидан устун келганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг