14 ноя 06:05
Янгиликлар
Теннис
Денис Шаповалов Stockholm Open турнири финалчисига айланди
Жаҳоннинг 18-ракеткаси, канадалик теннисчи Денис Шаповалов Stockholm Open мусобақасининг ярим финалида АТР рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган ҳамюрти Феликс Ожега қарши баҳс олиб борди.
1 соату 59 дақиқа давом этган учрашувда Денис Ожени 6/4, 7/5 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг финалига йўл олди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисоби 4:3, Шаповалов фойдасига.
Стокгольмдаги турнир финалида Шаповалов америкалик Томми Пол билан ўйнайди.
Ҳавола :
Манба : Gotennis.ru
Фикрлар