UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0

06 окт 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер: “Бу сафар Стиверн билан жанг муддатидан олдин якунланади”

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер канадалик Бермейн Стивернга қарши жангда чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Аслида Уайлдер кубалик Луис Ортисга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин Ортис допинг-текширувдан ўта олмаганлиги учун жанг бекор қилинган, кубаликнинг ўзи номаълум муддатга бокс фаолиятидан четлатилганди.

“Стиверн анчадан бери мендан ушбу жангни сўраб келаётганди. Ниҳоят, унга ушбу имкониятни тақдим этдик. Бермейн билан илк жангимизда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонгандим. Ўшанда учинчи раундда қўлимни синдириб олган эдим.

Лекин жангни тўхтатмагандим. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Жанг аниқ 12 раунд давом этмайди. Мен Стивернни муддатидан аввал мағлуб этаман. Бу умуман бошқача жанг бўлади”, - деди Деонтей.


Маълумот учун, боксчилар иккинчи бор тўқнаш келишади. 2015 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган жангда Уайлдер очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва WBC чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг