11 окт 13:42
Янгиликлар
Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас!
Боксчи аввалги вазн тоифасига қайтмаслигини тасдиқлаганидан сўнг, ташкилот ушбу титулни вакант деб эълон қилди.
Маълумотга кўра, ҳозирда биринчи оғир вазнда WBA ва WBO чемпиони сифатида кўрсатилаётган 29 ёшли Бенавидес фаолиятини айнан шу дивизионда давом эттиришни режалаштирмоқда.
Вакант WBC камари учун 7 ноябрь куни Манчестерда Жошуа Буатси ва Вилли Ҳатчинсон ўртасида реванш жанги ўтказилади. Ғолиб ярим оғир вазнда WBC’нинг тўлақонли чемпионига айланади.
Буатси ва Ҳатчинсон 2024 йилда ҳам ўзаро жанг қилган. Ўшанда Буатси WBO вақтинчалик чемпионлиги учун кечган баҳсда ғалаба қозонган эди.
Давид Бенавидес эса декабрь ойида полшалик Михал Cесляк билан жанг қилиши кутилмоқда. Кейинги йил март ойига эса австралиялик Жей Опетая билан жанг режалаштирилгани айтилмоқда.
Фикрлар