UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

30 май 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дейвисон Фигередо UFC'ни тарк этиш ниятида

Ўта енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Дейвисон Фигередо ташкилотнинг қароридан ғазабда.

Гап шундаки, Фигередо ўз чемпионлик камарини қайтиб олганидан уч ой вақт ўтиб, айнан Дейвисонга мағлуб бўлган Брэндон Морено ва Кай Кара-Франс ўртасида вақтинчалик чемпион унвони учун жанг бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бунга сабаб Фигередонинг узоқ муддатга сафдан чиққани. Фигередога эса бу ёқмаяпти.

"Ҳафаман, UFC'дан буни кутмагандим. Бир неча ой аввал сўнгги жангимни ўтказгандим, ҳозирдан вақтинчалик чемпион унвонини жорий қилишяптими? Таажубдаман. Тўғри, жароҳат сабаб жангни қабул қилмадим, бироқ сўнгги бор жанг қилганимга ҳам кўп вақт бўлмади. Ҳар доим ажойиб шоу кўрсатганман, вақтинчалик чемпион унвони сабаб  ўзимни қадрсиздек ҳис қиляпман.

Қаттиқ ҳафаман. Тан оламан, бу вазнни тарк этиш борасида жиддий ўйга толганман. Генри Сехудо билан биргаликда бу вазнни сақлаб қолдик, бироқ UFC'нинг бу саъй-ҳаракатидан сўнг шундай қарор қабул қилишга яқинман", - дея таъкидлаган бразилиялик жангчи Ag Fight нашрига берган интервюсида.

Аввалроқ, Дейвисон Фигередо жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг