UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0

22 янв 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дейвисон Фигередо ва Брэндон Морено ўртасидаги тўртинчи чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди

Бразилияда UFC 283 мусобақаси тобора ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Ҳозиргина мусобақанинг co main event қарама-қаршилиги якунига етди. Унда ўта енгил вазн тоифасида бразилиялик чемпион Девисон Фигередо мексикалик вақтинчалик чемпион Брэндон Моренога қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўртинчи раунд аввалида якунланди. Девисон Фигередо Моренонинг иккинчи раундда йўллаган зарбалари оқибатида кўзидан жароҳат олди ва шифокор Фигередога жангни давом эттиришга рухсат бермади. Шу тариқа, Морено ўта енгил вазнда чемпион деб топилди.

Таъкидлаш зарур, бу жанг икки спортчи учун мазкур лигадаги тўртинчиси бўлди. Биринчи жангда дуранг қайд этилган, иккинчисида эса Морено ғолиб бўлган. Ўтган йили ташкил этилган учинчи жангда эса Девисон Фигередо ғалаба қозониб, чемпионликни расмийлаштирган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг