28 авг 10:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Диллиан Уайт бир ойга боксдан четлатилди
Британия бокс уюшмаси (BBBofC) супероғир вазндаги Диллиан Уайт (27-2, 18 KO)ни 28 кунга ҳар қандай бокс фаолиятидан четлатди.
Британиялик боксчи россиялик Александр Поветкин (36-2-1, 25 KO) билан бўлиб ўтган жангда лғир нокаутга учраган эди. Британия бокс уюшмаси тиббий хулосаларга таянган ҳолда четлатиш ҳақида қарор чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда томонлар реванш жангини ўтказиш юзасидан музокара олиб боришяпти. Режа бўйича реванш ноябрь ойида ўтказилади. Шанба кунги чуқур нокаутни инобатга олсак, Уайтнинг промоутери Эдди Хирн бир ойлик четлатиш учун хурсанд бўлиши керак.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар