UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-приси 1/4 финалида мексикалик боксчига қарши тўлиқ жанг ўтказди 0 19:10Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан ПРЕВЬЮ 0 18:49NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади 0 18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв спорт тандеми сифатидаги фаолиятини якунлаши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0

03 окт 16:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дилшодбек Рўзметов Урганчда муносиб кутиб олинди ва тақдирланди ФОТО

Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Бу билан ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишди. Муболаға эмас, жамоамиз спортчилари олдида мана-ман деган давлатлар боксчилари ҳам лол қолди. Айниқса, айрим спортчиларимиз бундай йирик мусобақада илк бор иштирок қилишига қарамай, ҳайиқмай жанг қилишди, бу билан ҳеч кимдан кам эмаслигини, аксинча, бошқалардан устунлигини тўла исботлашди.

Албатта, спортчиларимизнинг эл-юрт шаъни ва обрўйини дунё миқёсида кўкларга кўтариш йўлидаги меҳнатлари беэътибор қолмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, уларнинг мураббийлари фахрий унвон ва медаллар билан мукофотланди. Шунингдек, барчасига Президент совғаси – пул мукофоти ва автомобиллар топширилди.

Бундай шарафга сазовор бўлганлар орасида Паҳлавон Маҳмуд, Жалолиддин Мангуберди каби буюк сиймолар таваллуд топган замин - Хоразм воҳасининг мард ва жасур ўғлони Дилшод Рўзметов ҳам бор бўлиб, ҳукуматимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медалига лойиқ кўрилди. Шунингдек, Президентимиз совғаси 6 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан тақдирланди.

Бинобарин, Дилшодбек жаҳон чемпионатида биринчи марта қатнашиб, финалгача бўлган йўлда бирин-кетин барча кучли рақибларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Жумладан, мўғулистонлик Шинебаяр Нармандахни 5:0 ҳисобида, Африка қитъасининг Конго давлати вакили Пита Кабежи Петерни 5:0 ҳисобида, руминиялик Андреи Арадоайни 3:2 ҳисобида, англиялик Бенджамин Уиттакерни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Фақат, ҳал қилувчи жангда Дилшодбек Рўзметовга бироз тажриба, бироз омад етишмади. Шунга қарамай, у Хоразм вилояти спорти тарихида янги, ўзига хос саҳифа яратди. Зеро, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг шоҳсупасига кўтарилиш барча спортчининг орзуси ҳисобланади. Кумуш медаль – бу ҳам катта ютуқдир.

Маълумот ўрнида шуни қайд этишни истардикки, ҳамюртимизнинг шу кунгача кўрсатган энг яхши кўрсаткичи 2015 йили ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали бўлиб қолаётганди. Кўриниб турибдики, вакилимиз ўз натижасини анча яхшилашга эришди.

Бугун Дилшодбек Рўзметов туғилиб ўсган Хоразмга етиб келди. Моҳир боксчи Урганч халқаро аэропортида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, воҳа спорти аҳли, шунингдек, спортчининг ота-онаси, яқинлари ва дўстлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан катта шодиёна билан кутиб олинди. Шу ернинг ўзида унга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида зарбоф тўн кийдирилди.

Кутиб олиш маросими тантаналари бир оздан сўнг, Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг “Бокс маркази” олдидаги хиёбонда давом этди. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, ҳукуматимиз, хусусан, Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, ўзбекистонлик “чарм қўлқоп” усталарининг Россия давлатида ниҳоясига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида кўрсатган юксак натижаси юртимизда олиб борилаётган эзгу ишларнинг самараси эканлигига эътибор қаратди. Ўз навбатида мамлакатимиз боксчиларининг ушбу муваффақиятига ўзининг муносиб улушини қўшган хивалик Дилшодбек Рўзметовни эришган ютуғи билан қутлаб, “Spark” автомобилининг калитини топширди. Шунингдек, унинг мураббийи Илҳом Саъдуллаевга замонавий русумдаги телевизор совға қилди.

-Авваламбор, Президентимиз томонидан биз ёшларга спорт билан шуғулланишларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирамиз, - дейди бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Д.Рўзметов.- Айнан, ушбу эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрликлар бизни янги-янги марралар сари етаклаяпти. Насиб қилса, бунга жавобан 2020 йили Япония давлатининг пойтахти Токио шаҳрида уюштириладиган ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишни, ушбу йирик спорт анжуманининг олтин медали билан қайтишни ният қилганман. Мақсадим ушалиши йўлида бор куч ва ғайратимни сарфлашга тайёрман.

Юртимизда тўй ва шодиёналар куй-қўшиқсиз ўтмайди. Табиийки, ушбу тантана ҳам бундан мустасно бўлмади. “Бокс маркази” хиёбонида янграган шўх ва ўйноқи мусиқа садолари, дилларни қувнатадиган қўшиқлар, раққосаларнинг дилбар ҳиромлари даврага ўзгача файз ва тароват бағишлади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.




Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 окт 18:10:03
Judo 1
Keyingi katta turnirlarda ham omad tilaymiz, koplab yosh chempionlar yetishib chiqishiga turtki bulishini tilab qolamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг