UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

14 июл 07:19
Янгиликлар

Велоспорт

Дмитрий Бочаров йўлланма учун ички кураш ҳақида: "Рақобат анчагина кучли эди"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун эркаклар ўртасида велошосседа гуруҳ пойгаси учун битта йўлланмани қўлга киритган.

Июнь ойида мамлакат биринчилигидаги ғолибликдан сўнг ушбу йўлланма терма жамоанинг ёш спортчиси Дмитрий Бочаровга ишониб топширилди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати Дмитрий Бочаров билан суҳбат уюштириб, бир қанча саволларга жавоб олди.

— Сиз ўзингизнинг 22 ёшингизда Олимпиадада дебют қиляпсиз. Фаолиятини 2015 йилда бошлаган велоспортчи учун бу қанчалик эрта ёки кеч ҳисобланади?

— Бу жуда яхши натижа, менимча. Ҳар ҳолда, мен шу кунгача велоспорт баҳсларида қатнашган ўзбеклар орасида энг ёш атлетман.

— Париждаги Олимпиадада иштирок этишингиз мусобақа стартига деярли бир ой қолганида аниқ бўлди. Унга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

— Тўғри, Олимпиадага оз вақт қолди. Лекин мен бу мусобоқа учун бутун фаолиятим давомида тайёргарлик кўриб келмоқдаман. Ҳозирги вақтда эса машғулотларни кўпайтирган ҳолда юқори даражада олиб бормоқдаман. Ҳозир олиб бораётган машғулотларим Олимпиада вақтида жисмоний ҳолатимни максимал даражага олиб чиқиши учун мутахассис-мураббийлар томонидан тузиб чиқилган.

— Умуман олганда, Парижга бориш ҳаёлингизга келганмиди? Ҳар ҳолда бу йўлда сиздан ташқари уч нафар велоспортчи рақобатга киришган эди.

— Париж Олимпиадасида иштирок этаман, деб ўйламаган эдим. Лекин шу кунгача айнан шу мақсад ила шуғулланиб келдим. Тўғри, рақобат анчагина кучли эди. Лекин биз бир жамоамиз ва барчамизнинг мақсадимиз бир нарсага йўлланган эди. Бу ҳам бўлса Олимпиадада Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариб, бутун жаҳон олдида ўз мадҳиямизни янгратиш. Бу имконият менга берилганидан жуда хурсандман!".

— Ўзингизнинг дебют Олимпиадангиздан нималар кутяпсиз?

— Бу менинг илк Олимпиадам. Давлатимиз президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, шунингдек, Танзила Камоловнага бизга берган ёрдами ва билдирган ишончи учун раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, менга яқиндан ёрдам кўрсатган барча инсонларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Мақсадим — албатта жамоамнинг ишончини оқлашдир!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг