14 фев 14:21
Янгиликлар
Дон Кинг чемпионлик жанги ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди
Ушбу жанги биринчи оғир вазн тоифасида WBA Regular чемпионлик камари соҳиби қозоғистонлик Бейбут Шуменов ҳамда вақтинчалик WBA чемпиони Арсен Гуламирян ўртасида ўтказилади.
Шуменовнинг промоутери бўлган Кинг жанг ҳуқуқи учун кечган очиқ савдода 821 000 АҚШ доллари таклиф қилди. Бу Гуламиряннинг промоутери таклиф қилган суммадан 200 000 долларга кўп деганидир.
WBA қоидаларига кўра, Шуменов умумий мукофот пулининг 55 фоизи, яъни 451,55 долларни қўлга киритади. Гуламирян эса 45 фоиз, 369,45 доллар гонорарга эга бўлади.
Жанг санаси ҳали расман эълон қилинмади. Ҳозир учта сана берилган: бири 15 апрель куни Монте-Карло, иккинчиси 30 апрель санасида Шуменов туғилиб ўсган Арслан, учинчиси эса 13 май куни Нью-Йоркда!
Фикрлар