UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0

16 июн 18:25
Янгиликлар

Теннис

Теннисчи қизларимиз "Билли Жин Кинг кубоги"даги иштирокларини ғалаба билан бошлашди

Малайзия теннис бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида Billie Jean King Cup Asia/Oceania Group II турнирига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимиз шарафини Севиль Юлдашева, Нигина Алимова, Фотима Маҳмудова ва Кейра Ким ҳимоя қилмоқда.

Кеча вакилаларимиз мусобақадаги илк ўйинида кортга чиқиб, Шри-Ланка устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Яккалик баҳсларида Нигина Алимова Юанса Пейрисни 6:1/6:3, Севиль Юлдашева Динара Де Сильвани 6:1/6:3 ҳисобида мағлуб этиб, жамоамизга муҳим икки очкони тақдим этди.

Жуфтликлар учрашувида эса Кейра Ким ва Фотима Маҳмудова рақибларига қарши муносиб қаршилик кўрсатишди, бироқ учрашув тақдирини ҳал қилган супер тай-брекда имкониятни бой беришди — 3/6, 7/5, 8/10.

Эртага теннисчиларимиз бир куннинг ўзида учта ўйинда қатнашади:

Хитой Тайпейига қарши;

Лаосга қарши;

Малайзияга қарши.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг