UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

15 янв 11:52
Янгиликлар

Футбол

Дортмунднинг машҳур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда

Абдуқодир Ҳусанов тез орада "Манчестер Сити" клуби аъзосига айланиши кутилмоқда.

Германиянинг машҳур нашрларидан бири Ruhr24 "Боруссия Дортмунд" Абдуқодир Ҳусановни қўлдан чиқаргани ҳақида ёзмоқда. Мақолада "Боруссия Д"даги муаммоларни беркитиши мумкин бўлган ҳимоячини клуб қўлдан чиқаргани танқид остига олинган.

Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин:

"Боруссия" ҳимоячилари кетма-кет ўйинларни бой беришмоқда, ёруғлик эса кўринмаяпти. Ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири бўлса "Сити"га кўчиб ўтмоқда – Абдуқодир Ҳусанов.

"Доруссия Д" ҳимояси ҳар қачонгиданда ожизроқ кўринмоқда. "Байер"га қарши мағлубият қабул қилиб олинган ўйинда бошқа позициядаги ўйинчилар марказий ҳимоячи ролини бажаришга мажбур бўлишди. Мухлисларнинг янги трансферга бўлган истаги ҳар доимгиданда юқори. Бироқ, энди бир номзод исмини рўйхатдан ўчириш керак.

ОАВ маълумотларига кўра Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг охирги нуқтада турибди. "Ланс" клуби 20 ёшли ўзбек учун 40 млн евро (ва бонуслар) олади. Абдуқодир "Сити"  билан 2029 йилгача шартнома имзолайди. Тиббий кўриб ҳам режалаштириб қўйилган.

"Боруссия Д" Ҳусановни эрта трансфер қилиш имконини ўтказиб юборди. "Ман Сити" Ҳусанов учун курашда нафақат "Боруссия Д", балки "Реал", "Байер", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клубларини доғда қолдирди. "Боруссия Дортмунд"ни жиғига бундан ҳам баттар тегаётган нарса бор: "Ланс" Ҳусановни 2023 йилнинг ёзида бор-йўғи 100 минг евро эвазига сотиб олган. 

"Сити"нинг икки марказий ҳимоячиси Жон Стоунс ва Рубен Диас жароҳатда, қолганлар ҳам жароҳатлар билан курашишмоқда. Шундай бўлса ҳам дунёнинг энг зўр лигасига, бўлиб ҳам дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қўшилиш – Абдуқодир учун ҳақиқий синов".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг