16 фев 19:11
Янгиликлар
Дўстликнинг душманликка айланиши. Хорхе Масвидаль Колби Ковингтон ҳақида очиқчасига гапирди
«Кўпчилик жойларда бизларни қалин дўстлар бўлганимиз ҳақида ёзишади. Бироқ унинг характерини кўришни бошлаганимдан сўнг Колбининг ҳақиқий «юзи»ни кўра бошладим. Ҳар бир тарихнинг учта томони бўлади — сизники, уники ва ҳақиқат!
У бир вақтлар Жон Жонс билан яхши муносабатда бўлган, бироқ кейинчалик у ҳақида жуда кўп ёмон гаплар гапирди. Мен буни ўз кўзим билан кўрмаганман. Бироқ мен унинг Вудли билан бўлган воқеаларини яхши эслайман. Ўша вақтларда Тайрон Вудли UFC юлдузи, Колби эса ҳаваскор жангчи эди. Тайрон унга ёрдам бериш мақсадида ҳар ҳафта минг доллар берарди. Ковингтонинг барча харажатларини тўларди. Бироқ Колби машҳур бўлишни бошлаганидан сўнг, Вудли ҳақида керак бўлмаган гаплари гапирди. У Вудлининг яхшиликларига тўғри жавоб бермади. У ҳеч кимни ҳурмат қилмасди.
Кейинги воқеа. Колби мени ва ўзини тарбия қилган мураббийимизнинг пулларини бермади. Шундан сўнг унга бўлган нафратим жуда ҳам ошиб кетди. Шундан сўнг уни яксон қилиш ҳақида ўйлардим. Унга жанг куни жуда кўп дахшатли зарбалари йўлламоқчиман ва у қайтиб жанг қилолмай қолиши лозим. Бунинг учун барча имкониятларимдан фойдаланаман»,-деди Хорхе Масвидаль.
Эслатиб ўтамиз, Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидаль ўртасидаги жанг 5 март куни UFC 272 кечасининг марказий баҳси бўлади.
Фикрлар