28 май 12:04
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясига киришди
Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Ига Свёнтек Парижда давом этаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Франция Очиқ чемпионатинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Польшалик теннисчи "Ролан Гаррос"нинг илк даврасида WTA рейтингида 148-поғонадан жой олган франциялик Лоли Жанжанни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди.
Олтмиш икки дақиқа давом этган бахсда Свёнтек 1 та эйс, 6 та брейкни амалга оширди. Қўшхатога йўл қўймади. Энди у иккинчи даврада япониялик Наоми Осакага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар