UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

25 фев 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дуродола Мага Исмаиловдан 2 кг оғирроқ тош босди + ФОТО

Бугун Россияда профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

AMC Fight Nights байроғи остидаги аралаш яккакураш турнирларида иштирок этиб келган Мага Исмаилов бугун ўзини профессионал боксда синаб кўради. Унинг рақиби нигериялик Оланреваджу Дуродола бўлади. Полиция ходими бўлган Дуродола ҳаваскор боксда Пекин Олимпиадасида иштирок этган. 

Бугунги жанг олдидан боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Нигериялик 93.8 килограмм тош босган бўлса, Мага Исмаилов рақибидан 2 кг енгил чиқди. 35 ёшли Магомед Исмаилов бундан аввалги жангида AMC Fight Nights чемпиони Владимир Минеевга ютқазиб қўйган эди. Унгача у 12 та жангда мағлубиятга учрамаганди. 

41 ёшли Оланреваджу Дуродола эса сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида рингга чиққан ва ўшанда британиялик Ричард Риакпорга бешинчи раундда техник нокаут билан имкониятни бой берган. Мага Исмаилов - Оланреваджу Дуродола жанги биринчи оғир вазн тоифасидаги вакант бўлиб турган WBC Silver камари учун кечади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг