13 авг 21:57
Янгиликлар
Двалишвили Нурмагомедовга "ответ" қилди: "Сизлар майда одамсизлар"
"Умар ва баъзи майда одамлар мен ҳақимда ҳар хил сафсаталарни гапиришда давом этишмоқда. Сизлар ҳаёт ҳақида ҳеч нарса билмасангиз керак, лекин мен эркакман. Агар сизлар менга ҳурматсизлик қилсангиз ва бошқа тилда баланд овозда гапира бошласангиз, мен сизга тарсаки тортаман. Чунки мен шунақаман. Мен шундай тарбия топганман. Бу менинг маданиятим ва сиз айнан шунга лойиқсиз. АҚШда, Мексикада, Австралияда ёки ўз ватаним Грузияда бўлишимнинг аҳамияти йўқ. Агар ёмон ният билан келсангиз, жавобига ўша нарсанинг ўзини оласиз", – деди Двалишвили ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода.
Бундан ташқари, грузиялик жангчи россиялик меҳмонлар учун вазият анча ёмон якунланиши мумкинлигини, агар у вазиятни юмшатишга қарор қилмаганида, оқибатлар оғир бўлишини таъкидлади.
"Ўша воқеадан кейин, албатта, Грузияда эканлигимни англадим. Айниқса, Тбилисидаги барча ўсмирлар ва грузиялик йигитлар муштлашмоқчи бўлганини кўрганимда. Барча дўстларим уришмоқчи эди. Ҳаммаси жуда ёмон тугаши мумкин эди, чунки, айтайлик, у ерда турли мамлакатлардан 200 нафар меҳмон бор эди, менинг юртимда эса уч-тўрт миллион одам яшайди. Агар ҳатто 50 минг йигит кўчага чиққанида, нималар бўлиши мумкинлигини тасаввур қила оламиз.
Шунинг учун мен можарога борган йигитни топдим, қўл бериб кўришдим ва шу билан ҳаммаси тугади – у билан муносабатимиз жойида. Лекин сизлар, майда одамлар, гапиришда давом этиб, провокация қилмоқчисиз. Сизлар у ерда бўлмагансиз, нима бўлганини билмайсиз. Шунинг учун бу сафсаталарни ва ҳар хил бемаъни гапларни гапиришни тўхтатинг. Такрор айтаман, сизлар майда одамларсиз. Сизлар ҳали ҳаётдан сабоқ олишингиз керак", – дея қўшимча қилди UFC`нинг ўта енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони.
Маълумотларга кўра, 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида Мераб Двалишвили Петр Ян билан трилогиянинг якуний жангида чемпионлик камарини қайтариб олишга уриниб кўради. Умар Нурмагомедов эса 29 август куни Макаода бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 286 турнирининг асосий жангида Сонг Ядонг билан тўқнаш келади.

Фикрлар