24 дек 13:41
Янгиликлар
Дзюба - 2021 йилда ОАВда энг кўп тилга олинган россиялик спортчи. Хабиб эса...
Биринчи ўринни «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба эгаллади. У 105 834 та хабарда тилга олинган. Иккинчи ўринни енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (63 807 та тилга олинган), учинчи ўринни теннисчи, US Open чемпиони Даниил Медведев (62 261) эгаллади.
Кучли бешликка, шунингдек, хоккейчи Александр Овечкин (61 677) ва теннисчи Андрей Рублёв (45 455) кирди.
Кучли ўнликка эса футболчилар Алексей Миранчук (43 804 та мурожаат), Александр Соболев (42 542) ва Александр Головин (41 783), чанғичи Александр Болшунов (41 001) ва Георгий Жикия (40 006) кирди.
Бундан ташқари, ушбу рўйхатдан «Фиорентина» футболчиси Александр Кокорин (11-ўрин), фигурали учувчи Елизавета Туктамишева (13), гимнастикачи Дина Аверина (15), фигурали учувчи Александра Трусова (16), Алина Загитова (20) ва Евгения Медведева (24), хоккейчи Артём Панарин (25) ва Формула-1 пилоти Никита Мазепин (28) жой олган.
ОАВ рейтинги Россия оммавий ахборот воситаларидаги хабарлар сонига қараб тузилади.
Фикрлар