28 июл 10:56
Янгиликлар
Дзюдо. Бобонов жаҳон чемпионати финали учун реванш оладими?
Жумладан, эркаклар ўртасидаги -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларида бир ой аввал Венгрияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг финалчилари - Николоз Шеразадишвили ва Давлат Бобонов чорак финалда рақиблари ютқазиб қўйишди. Япониялик Шоичиро Мукаи ҳам чорак финалда тўхтатилди. Шу кунгача ўтказилган эркаклар ўртасидаги 4 та вазнда ҳам айнан мезбонлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишган эди.
Эътиборлиси, жаҳон чемпионатининг финалидаги рақиблар бироздан сўнг бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида ўзаро тўқнаш келишади. Шу кунгача дзюдочилар ўзаро учта беллашувда рўбарў келишган. Барча учрашувларда асли грузиялик, 10 ёшида оиласи билан Мадридга кўчиб келган ва 2014 йилдан эътиборан Испания шарафини ҳимоя қилаётган 25 ёшли Николознинг қўли баланд келган. Айнан у Испания дзюдоси тарихидаги ягона жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Давлат Бобонов - Николоз Шеразадишвили учрашуви Тошкент вақти билан тахминан соат 13:20 дан сўнг бошланади.
Фикрлар