30 авг 11:33
Янгиликлар
Дзюдо

Дзюдо. Бугун Бобоев жаҳон чемпионатида татамига чиқади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун -73 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бу вазнда юртимиз спорт шарафини Ғиёсжон Бобоев ҳимоя қилади. Дзюдочимиз иштирокини иккинчи даврадан бошлайди.
Бу босқичда у голландиядик Сэм Ван Вестендега қарши татамига чиқади. Ҳозирча биргина вакилимиз, -60 кг вазндаги Диёрбек Ўрозбоев бронза медалини қўлга киритган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар