UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

31 июл 15:54
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Энди бор эътибор Жаҳон чемпионатига қаратилади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари энди бор эътиборларини йилнинг энг нуфузли мусобақаси - Жаҳон чемпионатига қаратишади.

Ушбу мусобақа дзюдо ватани - Японияда ўтказилади. 25-31 август кунлари Токио шаҳрида келаси йили ушбу мамлакатда ўтказилувчи Олимпия ўйинларига энг катта рейтинг очкосини бериши билан аҳамиятли бўлган дунё биринчилиги ташкил этилади. 

Жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 5 қитъаси, 141 давлатидан жами 835 нафар (506 эркак, 329 аёл) дзюдочи мусобақа медаллари ҳам Олимпиаданинг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг, аёллар эса -48, -52, -57, -63, -70, -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришади. Жаҳон чемпионати қитъавий чемпионатлар, Гран-при, "Катта Дубулға" ва "Мастерс" сериясига кирувчи турнирлар орасида энг кўп очко бериши билан аҳамиятли бўлган мусобақа ҳисобланади. 

Жаҳон чемпионлари 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади. Кумуш медаль соҳиблари 1400, бронза медаль эгалари эса 1000 рейтинг очкосига эга бўлади. Бешинчи ўрин эгалари 720, еттинчи поғонадан жой олганлар 520 очкони расмийлаштиради. Кейинги ўринлар билан кифояланган дзюдочилар мос равишда 320, 240 ва 200 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишади.   

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг