29 авг 10:40
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Гулноза Матниязова учун ҳам жаҳон чемпионати якунланди
Бугун Японияда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасида бешинчи кунги жанглар бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ, -90 кг вазнли Яҳё Имомов илк жангидаёқ мағлубиятга учрагани, аёллар ўртасида -70 кг вазнли Гулноза Матниязова эса ғалаба қозонгани ҳақида хабар қилгандик.
Ҳозиргина Гулноза мусобақадаги иккинчи жангини ўтказди. Унда ҳамюртимизга британиялик Селли Конвай рақиблик қилди. Гулноза жанг давомида ташаббусга эришганди. Афсуски, биргина кутилмаган ҳолат унга қимматга тушди ва жангнинг 2:12 дақиқасида иппон эвазига мағлуб бўлди.
Шу тариқа, ЖЧнинг бешинчи куни кутилганидек ўзбек спортчилари учун медалсиз якунланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар