UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

25 сен 08:21
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Жаҳон чемпионатидаги омадсиз серия давом этади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаси - жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Сайёрамизнинг 131 мамлакатидан 800 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган йилнинг нуфузли мусобақасида ўзбекистонлик полвонлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. Лекин шу кунгача ўтказилган баҳсларда ҳеч бир дзюдочимизга хатто гуруҳдан чиқиш насиб этмади.

-70 кг вазн тоифасидаги хотин-қиз дзюдочилар баҳсида икки спортчимиз татамига чиқди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам илк учрашувдаёқ мағлубият аламини тотиб кўришди. Шоҳиста Назарова польшалик Даря Погорзелечга, тажрибали Гулноза Матниёзова эса япониялик Йоко Онога ютқазиб қўйди. 

-90 кг вазндаги полвонимиз Давлат Бобонов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлади ва голландиялик Ван Енд Ноэлга имкониятни бой берди. Бу вазнда испаниялик Николоз Шеразадашвили жаҳон чемпиони бўлди. 

Бугун эркаклар -100, қизлар -78 кг вазн тоифасида татамига чиқишади. Муҳаммадкарим Хуррамов илк даврада сенегаллик Баэ Диаваррага, Шерали Жўраев эстониялик Григори Минаскинга қарши баҳс олиб боради. Нодира Йўлдошева польшалик Бита Пакут синовидан ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг