UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

22 сен 16:38
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Жаҳон чемпионатидаги омадсиз юриш давом этади, гуруҳдан ҳам чиқа олмаяпмиз

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаси - жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Сайёрамизнинг 131 мамлакатидан 800 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган йилнинг нуфузли мусобақасида ўзбекистонлик полвонлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. 

Афсуски, жаҳон чемпионатининг бугунги баҳслари ҳам худди биринчи ва иккинчи кунда бўлгани каби ўта омадсиз келди. -73 кг вазн тоифасида бир йўла икки дзюдочимиз татамига чиқди. Ҳикматуллоҳ Тўраев грециялик Георгиос Азоидисни мағлуб этди. Лекин кейинги беллашувида мўғулистонлик Одбайар Ганбаатарга имкониятни бой берди. 

Бу вазндаги иккинчи полвонимиз Ғиёсжон Бобоев эса илк учрашувидаёқ тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга ютқазиб қўйди. -57 кг вазндаги қизимиз Амина Мамедова илк босқичда кореялик Ю Жеонг Квонга йўлни бўшатиб берди.

Шу кунгача Сардор Нуруллаев, Гулноза Зияева, Шарофиддин Лутфуллаев, Маржона Салоҳиддиновалар мағлубиятга учраб, мухлислар қаторидан жой олишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг