UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

17 июл 08:45
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ёшларимиз Осиё чемпионатида 10 та медал билан тўртинчи бўлишди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қитъамизнинг 17 давлати дзюдочилари қаторида юртимиз спортчилари ҳам Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқишди. Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз аъзолари жами 8 та медални қўлга киритишганди. Иккинчи кунги баҳсларда эса дзюдочиларимиз 2 та медал билан кифояланишди.

Ўнта медалдан иккитаси олтин бўлиб, катталар терма жамоаси бош мураббийи Андрей Штурбабиннинг ўғли Артём -66 кг вазнда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди.


Терма жамоамизга иккинчи олтин медални -73 кг вазнда татамига чиққан Мусо Собиров тақдим этди. У финалда мўғулистонлик Батболд Булганни муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Ҳамюртларимиздан Шермуҳаммад Жандреев, Манучер Ширинов, Беҳруз Амандавлатов, Гулнур Муратбаева ва Санобар Султонова кумуш медални қўлга киритди. Алишер Юсупов, Кимё Марасулова ва Кемран Нуруллаев бронза медали билан тақдирланди.

Осиё чемпионати якунида терма жамоамиз 10 та медал билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни банд этишди. Ҳисобида 5 та олтин, 6 та бронза медали бўлган дзюдо ватани Япония терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг