UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 фев 09:03
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Париж "Катта Дубулға" турнирига йўл олишди

Хабар берганимиздек, 8-9 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Бугун тонг саҳарда Paris Grand Slam 2020 турнирида иштирок этувчи терма жамоамиз делегацияси Тошкент - Истанбул - Париж авиа йўналиши бўйлаб Франция пойтахтига жўнаб кетди. AccorHotels Arena гиламларида юртимиз шарафини 15 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. 

Умуман олганда, ушбу "Катта Дубулға" турнирида сайёрамизнинг 5 қитъаси 121 давлатидан жами 740 (446 эркак, 294 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Ғолибларнинг ўз ҳисобига 1000 рейтинг очкосини қўшиб қўйишининг ўзиёқ мусобақанинг қанчалик нуфузга эга эканлигидан дарак бериб турибди. 

Францияга йўл олган терма жамоа таркиби:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев, Кемран Нуриллаев  

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Диёрбек Ўразбоев

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев, Ғиёсжон Бобоев

-81 кг: Камолиддин Расулов, Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев

Қизлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Нодира Йўлдошева

Бош мураббий - Илиас Илиадис

Мураббийлар - Бекзод Тўрабоев, Ўктам Раҳмонов, Тому Тори, Равшан Аҳмаджонов

Шифокорлар - Жавлон Ҳасанов, Азиз Қаюмов

Делегация раҳбари - Азизжон Камилов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 фев 01:58:34
Mansur Baltaev
Ўрозбоевни 66 кг ўтгани яхши бўлибди , энди олимпиада очколарини олишга улгурса бўлди
   
06 фев 10:15:40
OLAMSPORT
2-3 тасидан бошқаси айланишга бориб келади....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг