UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0

14 июл 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн Чисора учун катта жанг ташкил этмоқчи

Машҳур промоутер Эдди Хирн Дерек Чисоранинг Кубрат Пулев устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.

Шу билан бирга Хирн британиялик боксчини катта жангга лойиқлигини таъкидлади.

"Бу жанг жуда оғир кечди. Шундай бўлишини билардик. Пулев Дарекнинг бошини орқасига зарба бермоқчи бўлди. Аммо, Чисора ҳаммасини тўғри бажарди. У ғалабага лойиқ эди.

Жанг муросасиз ўтди ва ҳакамларнинг қарорини кутар эканман, қуйидаги сўзларни такрорладим: "Илтимос, йўқ!". Дерек спортга борини берди ва барчаси учун бу ғалабага лойиқ эди.

Агар Чисоранинг кучига шубҳа қилаётган бўлсангиз, у Топ-10даги йигитни мағлуб этганини эсланг.

Келинг, уни келажакда нима кутаётганини тахмин қиламиз. Айтишим керакки, Дерек катта қалб соҳиби, у ҳеч қачон тўхтамайди. Нега энди унга катта жанг ташкил қилиб бермаслик керак?" — дея Хирннинг сўзларини келтиради DAZN.

Эслатиб ўтамиз, Чисора Пулевни 116-114, 116-112, 112-116 ҳисобида мағлуб этди ва вакант бўлган WBA International камарини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг