UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

13 апр 18:50
Янгиликлар

Бошқалар

Эктор Купер, Равшан Эрматов ва бошқалар. ТДИУда спорт фестивали ташкил этилди

Теглар :  ФестивальТДИУ
Бугун Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида ёшлар спорт фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДИУ билан ҳамкорликда ташкил этилиб, ёшларни спортга кенг жалб этиш ва оммавий спортни талабалар орасида тарғиб қилиш бош ғоя сифатида олиб чиқилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, ТДИУ раҳбарияти, юлдуз спортчиларимиз, ОАВ вакиллари ва минглаб талабалар иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, ТДИУда турли йилларда Дмитрий Шокин, Ришод Собиров, Абдулло Тангриев, Миржалол Қосимов, Ирода Тўлаганова, Светлана Радзивил, Ислом Тўхтахўжаев каби кўплаб халқаро мусобақалар, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган атлетларимиз тахсил олишган. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бу жиҳатга алоҳида урғу бериб ўтди.

“Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўзбек спортида ўз ўрнига эга. Ушбу олий ўқув-юртининг талабалари спортсевар. Университет раҳбарияти ёшлар спорт фестивалини ўтказиш борасида ташаббус билан чиқишганида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бу таклифни қўллаб-қувватлади. Мухтарам юртбошимиз ҳам ёшлар орасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш масаласида олдимизга аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб берганлар. Шундай экан, келажакда бу спорт тадбирини кенгайтириб, уни ўтказишни анъанавий тарзда йўлга қўямиз”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Мазкур фестиваль мини-футбол, стол тенниси, бокс ва шахмат спорт турлари бўйича ташкил этилди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, тадбирда футбол бўйича аёллар олимпия терма жамоаси, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ўткирбек Ҳайдаров, Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Хидиров, профессионал бокс бўйича “WBS Silver” камар соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров, стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Саида Маҳмудова каби спортимиз юлдузларининг иштироки ва улар ижросида ташкил этилган мастер-класс йиғилган мухлисларда бир олам таассурот қолдирди.

 

Қолаверса, футбол мусобақасининг финал беллашувини жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бошқариб боргани ҳам мазкур ёшлар спорти фестивали не чоғлик юқори савияда ўтказилганидан далолатдир.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, аргентиналик жаҳонга машҳур мутахассис Эктор Купер фестиваль иштирокчиларини қутлар экан, бу каби тадбирлар оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисмида фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар учун Тоҳир Содиқов, Ботир Қодиров, Фаррух Комилов, Фарҳод ва Ширин, ВИА “Мароканд” каби эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокида гала-концерт ташкил этилиб, сумалак ва ҳалим каби баҳорнинг анъанавий таомлари тортиқ этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг