30 окт 11:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Емельяненко спиртли ичимликдан бутунлай воз кечди: у ўзини маст ҳолда кўрганларга пул бермоқчи
Россиялик аралаш яккакураш устаси Александр Емельяненко спиртли ичимликлар ичишдан бутунлай воз кечганини маълум қилди.
"Ҳаммангиз билан баҳслаша оламан. Агар кейинги йилда мени маст ҳолда кўрсангиз, ҳар бирингизга 500 рублдан бераман. Агар йўқ бўлса, карта рақамимни қолдираман ва ўша пулларни менга юборасиз. Такрор айтаман, мен бундан воз кечдим. Хотиним ва мен Емельяненколар оиласини давом эттиришни хоҳлаймиз", - дея Александрнинг сўзларини келтиради Матч ТВ.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни "ЦСКА Арена"да Александр Емельяненко ва промоушен асосчиси Сергей Еркаев тўқнаш келишади.
Емельяненко сўнгги жангида ҳамюрти Вячеслав Дацикка мағлуб бўлган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар