UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди? 0 09:22"Ов қиламан. Уни тутиб олишим керак". Иржи Прохазка — Ульбергга қарши режаси ҳақида гапирди 0 08:59Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишади 0 08:36UFC Махачев учун йирик жанг тайёрлаяпти 0 08:09Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди (ФОТО) 0 19:23Рақибларини жангдан қочишда айблаган Ромеро энди Девин Хейни билан музокара олиб боряпти 0 19:02Велоспортчиларимиз Фабио Каннаваро билан шуғулланишди (ФОТО) 0 18:41Темиров Япониянинг RIZIN Лигаси билан шартнома имзолади, илк жанг қачон бўлиши маълум (ФОТО) 0 18:20Меҳди Тареми Эронга қайтишни истаяпти 0 17:59UFC 328 турнирининг илк жанги маълум — инсайдер 0 17:38Макгрегор Оқ уйда жанг қилмайди - манбаа 0 17:17Mangu 2 турнирининг илк жанги эълон қилинди. Фурқатбек Ёқубовни кетма-кет иккинчи мусобақада ҳам кўрамиз (ПОСТЕР) 0 16:56Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди 0 16:35Арман Царукян UFC раҳбарияти билан чемпионлик жанги ҳақидаги суҳбат тафсилотларини очиқлади 0 16:14U-18 Жаҳон чемпионати. Хоккейчиларимиз кетма-кет икки ўйинда йирик ҳисобда зафар қучишди 0

17 ноя 09:17
Янгиликлар

Тадбирлар

Энди давлат хизматчиларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари назорат қилинади

Пойтахтимиздаги «Миллий» стадион анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 Унда мазкур ташкилотларнинг масъул ходимлари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдидаги долзарб вазифалардан биридир.

Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғи, жисмоний саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди. COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, пандемия кўплаб инсонлар, хусусан давлат фуқаролик хизматчиларининг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди.

Шу йил 30 октябрь куни Президентимиз «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланишади. Раҳбарлар шахсий намуналари орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш учун қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат органлари жамоа шартномаларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари жорий қилинади.

Кеча ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросимида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасановнинг таъкидлашича, мазкур Меморандум давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбар ва ходимларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида турли мусобақалар ташкил этишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаб беради.

Ўзаро англашув меморандумига кўра, Агентлик ҳамда вазирлик давлат органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, барча ташкилотларда меҳнат унумдорлигини оширишда спортнинг муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот ва ташвиқот қилишга қаратилган тадбирларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам сўз олиб, «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони юртимиз аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг иш ҳақига 20 фоиз миқдорда устама белгилашнинг йўлга қўйилиши ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштиришга хизмат қилади.

Тадбирда Фармонга мувофиқ ташкилотлар ходимларини спортга бўлган қизиқишини инобатга олиб, турли жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини уюштириш, фахрий спортчилар билан учрашувлар ташкил этиш орқали уларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, ғолибларни рағбатлантириб бориш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг вазн индексини аниқлаш ҳамда рейтинг натижаларни эълон қилиб бориш бўйича аниқ чоралар кўриб борилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, ташкилотларда турли жисмоний тарбия ва спорт мусобақалари ўтказилиши учун ўз тасарруфида бўлган очиқ спорт объектларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш борасида Меморандумни имзолаган томонлар томонидан тегишли чоралар кўриб борилади.

Ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросимида сўзга чиққанлар «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, Фармон ўз вақтида имзолангани, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш долзарб эканлигини таъкидлашди.

Шуни таъкидлаш керак, Меморандум билан ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди ҳамда унинг ижроси юзасидан мониторинг олиб боришга келишилди. Демак, ушбу Меморандум шунчаки қоғозда қолиб кетмайди, балки у давлат хизматчиларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва таъминлаш борасида кўмакчига айланади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг