UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

07 фев 19:59
Янгиликлар

Теннис

Энди Маррей грунт мавсумини ўтказиб юборади

Теглар :  Энди Маррей
"Катта Дубулға" турнирларининг уч карра ғолиби, британиялик Энди Маррей тупроқли кортда ўтадиган бутун мавсумни, шу жумладан "Ролан Гаррос"ни ҳам ўтказиб юборишини маълум қилди.

"Ҳозир жорий йилги мавсумда грунт кортда ўйнашни режалаштирмаяпман. Сўнгги икки йил ичида менда соғлигим билан боғлиқ муаммолар бор эди ва тупроқли кортда ҳаммаси янада ёмонлашди. Мен жамоам билан маслаҳатлашдим ва биз таваккал қилмаслик яхшироқ деган қарорга келдик.

Гап бошқа ҳеч қачон тупроқли кортда ўйнамаслик ҳақида эмас, фақат шу мавсум ҳақида кетяпти. Ўтган йили мен "Уимблдон"ни ва бутун майсали мавсумни деярли ўтказиб юбордим, шунинг учун ҳозир "Уимблдон" турнирига эътиборимни қаратишга қарор қилдим. 

Мен ҳали ҳам рақобатбардошликни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман. Бу менинг ҳозирги режам. Умид қиламанки, майсали кортда ўтадиган мавсумга яхши тайёргарлик кўраман", - деди Маррей. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг